Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кредит қарзини тўламаган жамиятнинг махсус транспорт воситаси хатланди

×

 2022-11-09 21:58:09    223

PDF yuklash
Chop etish


Бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 05.05.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан "Kumush rangli toshlar" МЧЖдан ундирувчи АТБ “Агробанк” Ўзбекистон филиали фойдасига 501.576.000 сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.

Қарздор томонидан суд қарорининг ижроси ихтиёрий муддатда таъминланмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаровга қўйилган "Yuklagich LOVOL FL-953" русумли махсус транспорт воситаси 08.11.2022 йил куни холислар иштирокида хатланиб, туман ИИБ ЙХҲБнинг жарима майдонига олиб кирилган.

Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими