Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Энг намунали бошланғич ташкилот” танлови ғолиблари аниқланди

×

 2022-11-22 09:36:08    223

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Энг намунали бошланғич ташкилот” танлови бўлиб ўтди. 

Туман оила ва хотин-қизлар бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкилланган тадбирда туман ҳокими ўринбосари Зулфияхон Саримсақова қатнашиб барча иштирокчиларни табриклади.

Таъкидланганидек, бу каби танловлар мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Оилаларни мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларида шубҳасиз аёлларнинг ўрни ва хизмати беқиёс.

Тумандаги корхона ва ташкилотларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раислари ўртасида ўтказилган танловда 15 нафар иштирокчилар учта шарт бўйича беллашдилар. 

Танловнинг барча фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.