Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 245 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Янги йил байрами тадбирлари авжида

×

 2022-12-30 09:57:43    183

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами Ўзбекистон туманида ҳам ўзига хос кўтаринки руҳда нишонланмоқда. 

Туман аҳолиси, айниқса ёшлар ва жажжи кичкинтойларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида туман марказига ўрнатилган Янги йил арчаси атрофидаги байрам тадбирлари барчага байрамона кайфият улашмоқда.

Безатилган арча атрофида Қорбобо, Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари болажонларнинг қувонч ва шодликларига сабабчи бўлишмоқда. Театрлаштирилган байрам томошалари, маданият бўлими ва ёш ижодкорлар томонидан концерт дастурлари намойиш этилмоқда.

Шунингдек, тумандаги барча масканларда, маҳаллалар ва гўшаларда Янги йилга бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 

Байрам арчаси атрофидаги Янги йил томошалари 2023 йилнинг 10 январига қадар давом этиши белгиланган.