Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида мaктaб директорлигигa номзодлaрга муносиб хулосалар берилди

×

 2022-12-30 10:07:35    156

PDF yuklash
Chop etish


Кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги олтмишинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 10, 15, 22, 32, 43 ва 63-умумтаълим мактабларининг директори лавозимига номзодларнинг умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастурлари тингланди. 

Туман Кенгаши депутатлари давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармонига мувофиқ мазкур мактаблар директорлигига номзодларнинг тегишли дастурлари билан яқиндан танишиб, ўтказилган муҳокамалар асосида ўзларининг муносиб хулосаларини бердилар. 

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.