Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил арафасида Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда қад ростлаган спорт майдончалари фойдаланишга топширилди

×

 2022-12-30 13:30:28    260

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Абдурахмон Жомий, Давлатботир ва Оқмачит маҳалла фуқаролар йиғинларида замонавий универсал спорт майдончаси, «Workout» ва «Streetball» майдонларини ўзида жамлаган болалар спорт майдончалари барпо этилди. 

Жорий йилда спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда республика бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 9 спорт туридан оммавий спорт мусобақалари бўлиб ўтганди.

Ушбу спорт мусобақаларида муносиб иштирок этган Абдурахмон Жомий, Давлатботир ва Оқмачит маҳаллалари ёшлари баҳсларнинг Республика босқичида ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашгани ҳақида аввал хабар берган эдик. 

Ёшларнинг эришган мазкур ютуқлари натижасида, улар истиқомат қиладиган маҳаллаларда Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан спорт майдончалари қуриб битказилди ва Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилди. 

Эътиборлиси, эндиликда маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар учун доимий бадантарбия ва соғломлаштириш машқлари билан шуғулланиш янада қулай имкониятлар яратилди.