Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Даштхасан маҳалласида 3 минг метр ичимлик сув тармоғи тортилмоқда

×

 2023-02-04 10:43:49    289

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган салмоқли ишлар олиб борилмоқда. 

Тумандаги Даштхасан маҳалласида ҳам ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш ишлари бошланди.

Айни вақтда қишлоқ ҳудудида 3 минг метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида ҳудудга сув минораси ҳам ўрнатилади. Мазкур ишлар натижасида маҳалладаги 400 дан зиёд хонадонга тоза ичимлик суви кириб боради.

Тумандаги кўплаб маҳаллаларда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.