Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилмоқда

×

 2023-02-06 15:37:59    241

PDF yuklash
Chop etish


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси бошланди.

1 февралдан 1 мартгача бўладиган ушбу акция Ўзбекистон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда ҳудудлардаги 9 та оилавий поликлиника, тиббиёт масканларида ташкилланмоқда. Унда ҳудуддаги фермерлар, деҳқон ва боғбонлар, уларнинг оила аъзолари профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилмоқда.  

- Бу жараёнда дастлаб, жами 3 минг нафардан зиёд аграр соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари рўйхати шакллантирилди. Ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилди, - дейди тиббиёт бирлашмаси координатори Иномали Аҳмедов. - Шундан сўнг улар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, сурункали касалликлари мавжуд бўлган ҳамда кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича ҳам дала заҳматкашларини оилавий поликлиникалардаги кундузги шифохоналар ҳамда марказий шифохонада стационар соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, беморларга бепул дори-дармон қутичаларини тарқатиш ҳам йўлга қўйилган.  

- Саломатлигимизни асрашга қаратилган ушбу эзгу тадбир айни муддао бўлди, - дейди “Умидбек” фермер хўжалиги раҳбари Хамидулло Турсунов. - Сабаби, далалардаги ишлар ҳозир бироз камайган, бир ҳафта нари-берисида эса умуман вақтимиз бўлмай, шу билан йил охиригача қўлимиз қўлимизга тегмайди. Кўрик давомида шифокорлардан зарурий маслаҳатлар олдим. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.