Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбаҳордаги болалар боғчаси ҳам янада обод ва кўркам масканга айланмоқда

×

 2023-02-08 21:29:42    231

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 39-давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси 1976 йилда барпо этилган. Муассасада 5 та гуруҳда 125 нафар болалар тарбияланмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида айни кунларда ушбу масканда ҳам жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари доирасида бинонинг иссиқлик тизими тўлиқ янгиланиб, янги эшик ва ромлар қадалди. Асосий бино олди ўралиб, қулай шароит таъминланди. Пудратчи ташкилот усталари шу кунгача боғча биносининг том қисмини тўлиқ таъмирлашнинг уддасидан ҳам чиқдилар. Муассаса ҳовлисидаги эски девор эса янгиланди. 

Шунингдек, гуруҳ ва ётоқхоналар, ёзги айвончани таъмирлаш-пардозлаш каби қатор ободлик ишларини амалга ошириш учун жами 265 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Бу каби бунёдкорлик-таъмирлаш ишлари натижасида эса албатта, жажжи кичкинтойларга муносиб ва қулай шароитлар яратилиб, маскан янада обод ва кўркам қиёфа касб этади.