Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Чекка ҳудуддаги маҳаллада тиббий кўрик ўтказилди

×

 2023-02-11 10:07:30    235

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Қайнарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиҳаёт маҳалласида тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик туман ҳокими бошчилигидаги масъуллар ва ишчи гуруҳларнинг маҳаллада яшовчи аҳолининг ҳаётий муаммо ва мурожаатларини ҳал этишга қаратилган “хонадонбай” ўрганишлари доирасида ташкилланди.

Туман тиббиёт бирлашмаси масъулларига кўра, эндокринолог, невропатолог, лор, окулист, жарроҳ, фтизиатр ва бошқа йўналишлар мутахассислари 60 нафардан зиёд аҳоли вакилларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Тиббий кўрик давомида кексалар, ногиронлиги бўлган, сурункали хасталик билан оғриётган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди. Турли хасталиклари аниқланган фуқароларни амбулатория ва стационар шароитларда даволаш белгилаб олиниши билан биргаликда эҳтиёжманд оила вакилларига бепул дори-дармонлар ҳам берилди.