Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қулибек маҳалласининг икки ярим минг метрлик ички йўлларига асфальт ётқизилди

×

 2023-03-13 21:48:06    215

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш борасидаги бунёдкорлик ишлари қизғин тус олган.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида масканлар кўркам тус олмоқда. 

Бу борада жойларда электр, ичимлик суви таъминоти ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш билан биргаликда, ёзда чанг-тўзон, қишда эса лой бўлган кўчаларни равон ва соз ҳолатга келтириш ишлари ҳам кенг кўламда амалга оширилмоқда. 

Хусусан, президентимизнинг айни қарори асосида 7 мингдан нафардан зиёд аҳоли вакиллари истиқомат қиладиган Қулибек маҳалласининг 2500 метр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди. 

Пудратчи ташкилот “Қўқон йўл таъмир” МЧЖ йўлсозлари томонидан амалга оширилган асфальтлаштириш ишлари маҳалланинг "Фарғона", "Ж.Болтабоев", "Мирзо Улуғбек" ва "Янги Яйпан" кўчаларини нафақат янгича қиёфа касб этишига, балки аҳолига қулайлик яратилиб, кўп йиллик муаммоларнинг ҳал этилишига сабаб бўлди.