Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз олам кўтаринки руҳ ва катта шодиёна билан нишонланди

×

 2023-03-16 01:23:00    234

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Янграган карнай-сурнай садолари, Деҳқон бобо, Наврўзой ва миллий либосдаги жарчилар барчани Наврўзи олам билан муборакбод этиб, байрам шодиёналарига чорлади.

Байрам шодиёналари ўтказилган Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида мужассам этган Наврўз айёми муносабати билан оммавий байрам сайли ташкил этилди. 

Намойиш этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий либослар, шунингдек, миллий ва баҳорий таомлар кўргазмалари юртимиздаги тўкинлик, файзу бараканинг нишонаси бўлди. Дошқозонларда ош дамланиб, Наврўз дастурхонининг шоҳ таоми – сумалаклар тайёрланди.

Байрам тадбирини туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев табрик сўзи билан очди. Барчани халқимизнинг қадим ва навқирон байрами – Наврўзи олам билан муборакбод этди.

“Ҳар йили Наврўз айёмини орзиқиб кутамиз. Чунки, энг азалий, миллий байрамимиз тимсолида минг йиллар давомида сақланиб келаётган халқимизнинг қадимий урф-одатлари, удумлари мужассамдир. Ушбу қутлуғ сана, шарқона янги йил билан сиз азизларни - нуроний отахон ва онахонларни, мунис ва меҳрибон опа-сингилларимизни, шижоатли ёшларни, бутун туманимиз аҳлини чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман”, деди туман раҳбари ўз табрик сўзида.

Байрам саҳнасида намойиш этилган бадиий дастурлар, жажжи кичкинтойлар, сўз усталарининг чиқишлари, эл ардоғидаги санъаткорларнинг дилрабо тароналари барчага кўтаринкилик ва хуш кайфият улашди.

Концерт дастури сўнгида томошабинларга завқ-шавқ бағишловчи мушакбозлик томошалари уюштирилди.

Наврўз байрами шодиёналари туманнинг барча масканларида, меҳнат жамоалари, маҳаллаларида кўтаринкилик билан давом этмоқда.