Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Зинашада 300 га яқин хонадоннинг тоза ичимлик таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда

×

 2023-03-23 22:14:49    244

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Зинаша” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳа бажарилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида маҳаллада обиҳаёт билан боғлиқ муаммони бартараф этиш мақсадида сув қудуғи қазилмоқда. 

Таъкидланишича, қурилиш-монтаж ишлари доирасида ичимлик суви қудуғи қазилиши билан биргаликда, 25 м3 сиғимга эга янги сув минораси ўрнатилиб, 1000 метрга яқин тармоқ ҳам тортилади. Ичимлик сувини бактериялардан зарарсизлантириш хонасини ташкил этиш ҳамда сув иншоотини ишга тушириш учун янги трансформатор пунктини ўрнатиш ҳам лойиҳадан ўрин олган.   

Мазкур ишлар натижасида маҳалладаги 300 га яқин хонадоннинг тоза ичимлик таъминоти яхшиланиши кўзда тутилган.