Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муборак ойнинг илк кунида Ўзбекистон туманидаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан 500 та оилага саховат кўрсатилди

×

 2023-03-24 17:58:43    196

PDF yuklash
Chop etish


Инсонларни қадрлаш, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир. Айниқса бу эзгу амалларнинг кўлами ойларнинг султони бўлган муборак Рамазон ойида янада кенгаяди.

Фазилатли ойнинг илк кунидан туман сектор раҳбарларининг ташаббуси, "Булут текстил" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери ҳомийлигида хайрли ташаббус амалга оширилди.

Тумандаги 500 та эҳтиёжманд оилалар, кекса-нуронийлар, бетоб ва ногиронлиги бўлган инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Меҳр-мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик фазилатларини намоён этувчи ушбу хайрли амални бекаму-кўст бажариб, Рамазон туҳфаларини манзилли равишда ўз эгаларига етказишда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари яқиндан кўмакчи бўлишди. 

Моҳи Рамазон ойидаги ана шундай савобли ва хайрли тадбирлар туман маҳаллаларида кенг қулоч ёзмоқда.