Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 151 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кўл-Элаш ва Қайнарбулоқ маҳаллаларида истиқомат қилувчи юртдошларимиз, эҳтиёжманд оилалар вакиллари учун ҳам ифторлик дастурхони ёзилди

×

 2023-04-01 21:53:53    222

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллалардаги нуроний отахону-онахонлар, эҳтиёжманд оилалар вакилларини муборак кунларда дуосини олиб, рамазон ойида халқимизга тинчлик, барака ва ахиллик тилаб ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди кўмагида ташкилланган навбатдаги ана шундай тадбир бугун Ўзбекистон тумани Кўл-Элаш маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Хумо” тантаналар мажмуасида ҳам ташкилланиб, унда Кўл-Элаш ва Қайнарбулоқ маҳаллаларида яшовчи юз нафардан зиёд эҳтиёжманд оилалар вакиллари, нуроний отахонлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.  

Ифторлик тадбирида ватанимиз истиқболи, барча соҳалардаги бугунги ислоҳотларнинг самараси хақида кўплаб илиқ фикрлар билдирилиб, юртга тинчлик, халқимизга омонлик сўраб дуои-фотиҳалар қилинди.