Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муборак кунларда муҳтожларга эҳтиром энг олий қадриятдир

×

 2023-04-04 23:57:03    206

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, боқувчисини йўқотган ва кексаларга меҳр-муруват кўрсатиш ҳамда қувонч улашиш азалдан ўзбек халқига хос фазилатлардан саналади. 

Бу каби саховат тадбирлари айниқса муборак Рамазон ойида янада яққол намоён бўлмоқда.  

Юртимизнинг барча ҳудудларидаги каби Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам эҳтиёжманд, оиласида ногиронлиги бор, боқувчисидан айрилган, ётиб қолган, якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, улар меҳр-мурувват улашиш тадбирлари кенг кўламда давом этмоқда.

Сектор раҳбарлари, барча даражадаги мутасаддилар, маҳалла фаоллари ана шундай саховат тадбирларида иштирок этмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ҳам Қайқуобод маҳалласида яшовчи Туробжон Мўйдинов хонадонида бўлиб, оила аъзоларининг ҳолидан хабар олди. Хонадон соҳибининг 38 ёшли қизи Маҳлиё Мўйдинова болаликдан буйрак етишмовчилиги хасталиги билан оғрийди. Бемор қизнинг онаси 6 йил аввал қазо қилган. Суҳбатда мунтазам муолажа давомида давлат ва маҳалла-кўй кўмаги кўрсатиб келинаётган бўлсада жарроҳлик амалиётини ўташ лозимлиги маълум бўлди. Оилага тегишли ёрдам кўрсатилишини билдирган туман ҳокими Маҳлиёхонга шифо, оилага файзу-барокат, хотиржамлик тилади. 

Шу куни маҳалла бешлиги ҳамда туман мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан 70 нафардан зиёд эҳтиёжманд оила вакиллари учун ифторлик дастурхони ҳам ёзилди.  

Муборак Рамазон ойидаги бундай хайрли тадбирлар туманнинг ҳар бир масканларида ташкил этилмоқда.