Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак

×

 2023-04-06 21:22:00    270

PDF yuklash
Chop etish


Рамазон ойи-эзгу фазилатлар ва меҳр-мурувват ойи. Бу ойда кишилар бир-бирини йўқлайди. Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, совға-саломлар берилади, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади. Ифторлик дастурхонлари ёзилиб, кўнгиллар шод этилади.

Ўзбекистон тумандаги “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари ҳамда рўзадор нуроний отахон ва онахонларнинг 60 нафардан зиёдига 1-cектор штаби, маҳалла фаоллари ҳамда туман электр таъминоти корхонаси томонидан ифторлик дастурхони ташкил қилинди.  

Тўкин дастурхон атрофида Муборак Рамазон ойида инсонийлик туйғулари бўлмиш меҳр-муҳаббат, саховат ва оқибат ҳақида сўз юритилди. Нуронийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, дуога қўл очди.