Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Даштхасанда ҳам 350 дан зиёд хонадонга тоза ичимлик суви кириб боради

×

 2023-04-07 18:02:03    179

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг кўплаб ҳудудларида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида қурилиш-ободлик ишлари изчил давом этмоқда

Даштхасан маҳалла фуқаролар йиғинидаги 350 дан зиёд аҳоли хонадонида тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ қийинлик ва муаммолар мавжуд эди. Президентимиз қарори асосида бугун ушбу ноқулайликларни бартараф этиш бирмунча ишлар бажарилиб, лойиҳа ижроси давом этмоқда. 

Маҳалла кўчалари бўйлаб 3 минг метр тармоқ тортилиб, янги сув минораси ҳам ўрнатилди. Тез муддатларда мавжуд сув қудуғини таъмирлаш ҳамда бошқа белгиланган вазифаларни тўлиқ якунланиши натижасида, таъкидланганидек, ҳудуддаги 350 дан зиёд хонадоннинг тоза ичимлик таъминоти яхшиланади.