Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Рамазон-меҳр-мурувват, хайр-саховат ойи

×

 2023-04-08 12:16:32    249

PDF yuklash
Chop etish


Кексаларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш, эҳтиёжманд ва ўзгалар кўмагига муҳтожларга мурувват кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган, маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган азалий анъаналардандир.  

Ана шу анъаналарга содиқ ўлароқ, Ўзбекистон туманининг "Ражабгарди", “Зиё Нурсух", "Бузуқўрғон" маҳаллалари фуқаролари учун ҳамда “Фаровон келажак” ва “Қоратепа” маҳаллаларидаги кайвони онахонлар, эҳтиёжманд оила вакилалари учун ҳам ифторликлар ташкил этилди.

Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбатлар жараёнида Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз юритилди. Юртимизга тинчлик, оилаларга тотувлик, рўзғорларга барака тилаб дуолар қилинди. 

Бу каби ифторлик маросимлари туманнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.