Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Рамазон шукуҳи: Қўрғонча маҳалласида ташкилланган ифторлик тадбиридаги эътибор ҳам кўнгилларни обод этди

×

 2023-04-11 22:34:18    194

PDF yuklash
Chop etish


Рамазон ойи нафақат ибодат, савобларга эришиш, балки хайру саховат, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамловчи муборак ойдир.

Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда ташкилланаётган ифторлик дастурхонлари халқимизга хос, инсонийликнинг юксак кўринишини ўзида акс эттирувчи қадриятларнинг бир кўриниши бўлмоқда. Ана шундай ифторлик тадбири бугун "Қўрғонча" маҳалласида ҳам ўтказилиб, унда туман сектор раҳбарлари иштирок этди.

Маҳалла аҳли, кекса ёшдагилар ва эҳтиёжманд оилалар вакилларини бир дастурхон атрофида жамлаган хайрли тадбирда юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини тилаб, нуронийлар томонидан эзгу ниятлар билдирилиб, дуолар қилинди.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди кўмагида ташкилланган маросимда рамазон ойи фазилатлари, ўзаро меҳр-оқибат, мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида шукроналик суҳбатлари бўлди.