Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 267 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муборак ойда савобли амаллар кўпаймоқда

×

 2023-04-15 13:53:18    205

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Рамазон ойи муносабати билан навбатдаги хайрия тадбири давомида 500 та эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Рамазон – меҳр-мурувват, хайр-саховат ойи. Фазилатли ойда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам қўлини чўзиш, моддий рағбатлантириш каби савобли амаллар янада кўпаймоқда.

Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятлари, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатлари яна бир бор намоён этилиб, туман маҳаллаларидаги 500 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчиси йўқ ва эҳтиёжманд оилалар вакилларининг ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу каби хайрли амаллар туман бўйлаб кенг қулоч ёйган.