Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жасорат ва фидойилик унутилмайди: Қуролли кучлар сафида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида вафот этган ҳарбий хизматчилар оилалари ҳолидан хабар олинди

×

 2023-04-15 14:02:59    260

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда Рамазони шариф ойининг фазилатли кунлари ўтмоқда. Бу ойда хайрли амаллар кўлами ортади. 

Ана шундай эзгу саховат ишлари Ўзбекистон тумани бўйлаб жуда ҳам гўзал суратларда давом этмоқда.

Файзу барака, меҳр-оқибат ойи муносабати билан Қуролли Кучларимизда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган тумандошларимиз бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари йўқланди. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкилланган эзгу тадбир давомида ҳокимнинг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов, мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи Анваржон Эгамқулов жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида марҳум ҳарбий хизматчилар Пасткиқўриқ маҳалласида яшаган Асрор Отажонов, мевазорлик Толибжон Юлдашев ва даҳанақақирлик Шерзод Отахонов хонадонларида бўлдилар.

Учрашувларда жасур ўғлонларнинг юксак фазилатлари, ҳарбий хизмат давридаги шижоати ва мардлиги ёдга олинди.

Уларнинг Ватан тинчлиги йўлида қилган хизматлари ҳеч қачон унутилмаслиги, доим эътибор ва эъзозда бўлиши таъкидланиб, хонадон соҳибларига эҳтиром кўрсатилди ҳамда Рамазон туҳфалари улашилди.

Шу куни тумандаги ана шундай 13 нафар марҳум ҳарбий хизматчилар-мард ўғлонлар оилалари ҳолидан хабар олинди.