Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 107 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман марказий шифохонасининг қабул-диагностика бўлими фаолияти такомиллаштирилади

×

 2023-04-18 10:34:19    412

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми доирасида Ўзбекистон туман соғлиқни сақлаш тизими ривожи билан боғлиқ жами 3 та лойиҳани амалга ошириш учун ҳам 3,3 млрд сўм маблағ ажратилади. 

Хусусан, туман марказий шифохонаси қабул-диагностика бўлими учун қўшимча хоналар қурилади. Натижада эса шошилинч тиббий ёрдам тизими тўлиқ янги тажриба асосида ишлайди. Шу мақсадда жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклиф 4028 та овоз тўплаб, ғолиб ташаббуслар қаторидан ўрин олди. Ташаббусни амалга ошириш учун эса бюджетдан 1 миллиард сўм маблағ сарфланади.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев соҳа мутасаддилари ҳамроҳлигида ушбу манзилда бўлиб, лойиҳани амалга ошириш режаси, қурилиш амалга ошириладиган масканни ҳар томонлама муносиблигини муҳокама қилди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган энг мақбул таклифларни ижрога қаратиш юзасидан зарурий тавсиялар топширилди. 

Таъкидланганидек, лойиҳа натижасида қабул-диагностика бўлимида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда янги тизимни тўлақонли ишлашини таъминлаш, "Emergency department" тизими асосида қўшимча шок-палатаси, кузатув палатаси ва мутахассислар кўриги хоналари ташкил этилиши кўзда тутилган.