Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фазилатли ва муборак ойдаги хайрли тадбирлар давом этмоқда

×

 2023-04-19 17:46:53    223

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойи муносабати билан маҳаллаларда рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-эҳсон ишлари амалга оширилмоқда.

Туман ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди кўмагида “Қумбосди”, “Қулибек”, “Дарвешобод”, “Қумбосди”, “Ўқчи”, “Ўқчи дашт”, “Яккатут”, “Деҳқонобод”, “Дўнгсарой” ва “Эски Яйпан” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам нуроний отахон ва онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқаролар учун ифторлик дастурхони ёзилди. 

Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбатларда мамлакатимизда ҳудудларни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Нуронийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, дуога қўл очди. Бу каби хайрия тадбирлари, ифторлик маросимлари туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.