Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яширилган фарзанд топилди ва она тарбиясига олиб берилди

×

 2023-04-20 17:29:16    177

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 26 октябрдаги қарорига асосан,  жавобгар (ота) Ж.И. тарбиясидан ундирувчи даъвогар (она) М.И. тарбиясига 2 нафар вояга етмаган фарзандини олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижрога қаратилиб, давлат ижрочиси томонидан қарздорга ихтиёрий муддат берилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 1 нафар фарзанди она тарбиясига олиб берилган эди.

Лекин ота 1 нафар фарзандини ундирувчи тарбиясига бермасдан, яшириб қўйгани аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан 2023 йил 14 апрелда қидирув эълон қилинган.  

Шу йилнинг 18 апрель санасида қидирув шўъбаси инспектори ходими билан ҳамкорликда олиб борган қидирув ҳаракатлари натижасида 7 ёшли қиз Ўзбекистон туманида экани аниқланиб, топилди ва онаси М.И.га олиб берилиб, ижро иши  тамомланди.

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими