Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғўза парвариши эътиборда

×

 2023-04-25 15:45:31    288

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани Охта Тагоб маҳалласида жойлашган “Уста Отақўзи” фермер хўжалиги дала майдонида ғўзани озиқлантириш ва экинни зараркунандалардан асраш масалаларига бағишланган навбатдаги амалий семинар бўлиб ўтди. 

Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман сектор раҳбарлари, пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, "Булут текстил" пахта-тўқимачилик кластери ҳамда қишлоқ хўжалиги мажмуи ташкилотлари масъуллари иштирок этди.

Тадбирда бугунги кунда ғўзани ўғитлар билан озиқлантириш, ғўза майдонлари ҳамда дала четларига зараркунанда ва ҳашоратларга қарши биомаҳсулотлар, шунингдек кимёвий препаратлар билан профилактик ишлов бериш, ғалла парвариши, ғалла майдонларида бегона ўтлар, касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш, дала маданиятини йўлга қўйиш, дала четларини ўзлаштириш, уларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш каби долзарб агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Бу борада вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳамда соҳа мутахассислари томонидан барча муҳим тавсия ва кўрсатмалар ўз эгаларига берилди.