Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул: аҳоли мурожаатлари доим эътиборда

×

 2023-05-13 18:47:39    205

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев иштирокида ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда.

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бугун “Пасткиқўриқ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унга туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам жалб этилди.

Қабулда иштирок этган фуқароларнинг бандликни таъминлаш, соғлигини тиклаш, уй-жой олиш тартиблари, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, моддий ёрдам, фарзандининг профессионал таълимдаги ўқиши учун тўлов-контракт пулини тўлашда амалий ёрдам олиш каби масалаларга оид йигирмага яқин мурожаатлари ижрога қаратилиб, уларга аниқ муддат ва масъуллар белгиланди. Баъзи мурожаатларнинг қонуний ечимлари бўйича соҳа мутасаддилари томонидан фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.