Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳам 3 минг 300 метр ички йўллари асфальтланмоқда (видео)

×

 2023-05-20 09:17:04    181

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон туманида ҳам айни қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.

Хусусан, айни кунларда “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар қизғин давом этмоқда.
Пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалла ҳудудидаги 3 минг 300 метр масофадаги ички йўлларга асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда.

Батафсил: видео