Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маънавият барчага дахлдор: Ўзбекистон тумани вилоятимиз маънавият тарғиботчиларининг семинарига мезбонлик қилди

×

 2023-06-03 16:56:07    267

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорлигида "Маънавият-инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг ва давлатнинг куч-қудратидир” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. 

Унда Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими мутасаддилари, вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган  Маънавият ва маърифат маркази раҳбарлари, соҳа вакиллари иштирок этди. 

Маънавият тарғиботчилари билан учрашган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечиш баробарида халқимизнинг маънавий даражасини сақлаш ва янада юксалтириш эртанги кун барқарорлиги учун муҳим бўлган омил ҳисобланиши ҳақида сўз юритди. 

Яйпан шаҳридаги 49-умумтаълим мактабида жам бўлган семинар иштирокчилари “Янги Ўзбекистонда маънавий тараққиёт асосларини кучайтиришда таълим таълим муассасаларининг долзарб вазифалари” мавзусида устувор йўналишларни қамраб олган масалар ҳақида келишиб олдилар. Шунингдек, иштирокчилар ушбу таълим масканида ўқувчиларни касбга йўналтириш ва хорижий тилларни ўргатиш борасида амалга оширилаётган фаолият билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

Семинар доирасида 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Мумтоз наволар" мусиқий кечаси ҳам ташкил этилди.