Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яйпан Гузар”да асфальтлаштириш ишлари якунига етди: маҳалланинг 3 минг 800 метр ички йўллари равон бўлди

×

 2023-06-06 18:50:02    243

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-408-сонли қарори ижроси доирасида барча ҳудудларда бўлгани каби бир неча кунлардан буён Ўзбекистон туманидаги кўплаб манзилларда ҳам ободлик ва бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Олис қишлоқлардан тортиб туман марказидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган тадбирлар аҳоли узоғини яқин, оғирини эса енгил қилишга хизмат қилмоқда.

Хусусан, туман марказидаги яна бир маҳалла-“Яйпан гузар” МФЙдаги 3 минг 800 метр ички йўлларни асфальтлаштириш бўйича белгиланган лойиҳа тўлиқ якунига етиб, йўллари обод, кўнгиллар эса шод этилди.