Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик 64 нафар битирувчига олтин ва кумуш медаллар топширилди

×

 2023-06-14 22:30:21    216

PDF yuklash
Chop etish


2022-2023 ўқув йилида Ўзбекистон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларини 2 минг 500 нафардан зиёд ўқувчи тамомлади.

Уларнинг 40 нафардан зиёди муддатдан олдин турли олий ўқув юртлари талабаси бўлганликлари қувонарлидир, албатта.

Бугун туман ҳокимлигида ташкилланган “Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашуви кўпчилик мактаб битирувчиларининг ҳаётидаги энг қувончли кунлардан бири сифатида муҳрланиб қоладиган бўлди. Боиси учрашув давомида энг иқтидорли ўқувчиларнинг 54 нафари олтин ва 10 нафари кумуш медаль билан тақдирланди.

Тантанали маросимда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ёшларнинг ота-оналари ва устозларига ана шундай баркамол авлодни билимдон, иқтидорли ва зукко этиб вояга етказганликлари учун ўз миннатдорлигини билдириб, катта ҳаёт остонасида турган ёшларга улкан зафарлар, жамиятда муносиб ўрниларини топишларини тилади.