Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Саховат ва меҳр-оқибат айёми муносабати билан Ўзбекистон туманида 450 дан зиёд эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

×

 2023-06-26 22:14:21    242

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон туманида савобли ишлар кўлами янада кенг қулоч ёзди.

Қутлуғ айём муносабати билан туман ҳокимлиги ташаббуси билан навбатдаги хайрли тадбирга қўл урилди.

Инсон қадрини улуғлаш ҳамда муборак байрамни юқори кўтаринкилик билан ўтказиш мақсадида туманда арафанинг илк кунларидаёқ 450 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга арафалик эҳсонлари тарқатилди. 

Хайрли тадбир давомида ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “дафтар”ларга киритилган кишилар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатилмоқда. 

Сектор раҳбарлари иштирокидаги ташкилланган эзгу тадбирларда ана шундай тоифадаги 450 дан зиёд хонадонларга буғдой ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу фазилатли амални бажаришда тумандаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари яқиндан кўмакчи бўлишмоқда.

Саховат ва меҳр-оқибат айёми-муборак Қурбон ҳайити арафасида бу каби эзгу амал ва хайрли йўқловлар барча ҳудудларда давом этмоқда.