Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 131 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳил-иноқлигимиз, тотувлигимиз абадийлиги, улуғвор ишлар бардавомлиги учун овоз бердик

×

 2023-07-09 16:29:02    197

PDF yuklash
Chop etish


Бош қомусимизнинг 8-моддасида Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этиши қайд этилган.

Кўп миллатли халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти юксаклиги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Хусусан бугунги сайловда Ўзбекистон туманида яшаётган барча миллат ва элат вакиллари фаол қатнашмоқда.

Тумандаги “Бўстон” маҳалласи кўп миллатли масканлардан бири. Маҳалладаги 730 дан зиёд хонадонда 4 минг 200 нафардан ортиқ кўп миллатли аҳоли ўзаро дўстона муҳитда яшайди. Улар орасида қирғиз миллатига мансуб аҳоли кўпчиликни ташкил этади. Қардош миллат вакиллари азал-азалдан дўст, биродар, қуда-анда, оға-ини бўлиб ўзаро иноқликда турмуш кечиришади.

Бугунги Президент сайловида мазкур миллат вакиллари маҳаллада ташкил этилган 1004-сайлов участкасида ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб овоз бермоқда.

“Ўзбекистонга Баткен вилоятининг Қоратўқай қишлоғидан келин бўлиб тушганимга 49 йил бўлди. Турмуш ўртоғим билан 5 нафар фарзандимизни шу ерда униб-ўстириб, вояга етказиб, уйли-жойли қилдик. Ҳозирда 15 нафар набиранинг суюкли бувисиман. Мактаб ёшидаги набираларимнинг барчаси шу қишлоқдаги 11-мактабда аъло баҳоларга ўқийди. Битирувчи набирам ҳарбий бўлмоқчи, яна бири эса шу йили Фарғона шаҳридаги Президент мактабига ўқишга кириш учун имтиҳонларга тайёргарлик кўряпти. Тинчлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва қадриятлар устувор мана шу юртда яшаётганимдан фахрланаман. Бугунги Президент сайловида овоз беришга барчамиз ҳамжиҳат бўлиб қатнашдик. Аслида бу бизнинг фуқаролик бурчимиздир. Набираларимизни ҳам шу Ватанга садоқат, ўз бурчига масъулият руҳида тарбиялашга ҳаракат қиламиз”, дейди пахтабўстонлик Гулдорхон Ахмедова.

Таъкидланишича, сайловда иштирок этиш учун ҳудуддан 2 минг 206 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Улардан 21 нафари сайловда илк бор қатнашяпти. Улар орасида 1 минг 500 нафардан зиёд аҳоли қирғиз миллатига мансубдир.

11-Фарғона округ сайлов комиссияси Матбуот маркази