Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини яхшилашга оид амалий тадбирлар жадал давом этмоқда

×

 2023-07-14 00:26:56    283

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудудлардан бири “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини яхшилаш, бу орқали эса қишлоқ аҳлининг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган амалий тадбирлар жадал суръатларда давом этмоқда.

Манзилли дастур асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳаси доирасида ҳудудда электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминоти ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш учун 5,1 миллиард сўм маблағ ажратилган. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев манзилда қизғин давом этаётган ободлик ишлари билан яқиндан танишиш, аҳоли кайфиятини ўрганиш мақсадида маҳалла ўрамидаги Кичик Жонобод қишлоғида бўлди. 

Маҳалланинг таъмирталаб бўлган 5 минг метрдан зиёд ички йўлларини асфальтлаштириш ишлари бошланган. Ҳудудда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2 дона янги трансформатор, 280 дан зиёд янги бетон таянч устунлари ўрнатиш ва 4 минг метрга яқин тармоқ тортиш борасидаги лойиҳа асосида таянч устунлари қишлоққа пешма-пеш етказиб келинмоқда. Ичимлик суви таъминоти яхшилаш борасида эса, йирик ҳажмли тоза ичимлик суви ҳовузларини барпо этиш ва 3 минг метр тармоқ тортиш ишларига ҳам киришилган. 

Туман раҳбари ташкилланган жараёнларни ўрганишлар давомида қишлоқдаги хонадонларда ҳам бўлиб, аҳолининг турмуш шароитларини кўздан кечирди. Соҳа мутасаддиларига белгиланган барча вазифаларни сифатли ва муддатидан кечиктирмай бажариш юзасидан топшириқлар юкланди.