Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида Ўзбекистон туманилик устозлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

×

 2023-07-15 13:37:40    289

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида тиббий кўрик ташкил этиш бошланди.

Янги ўқув йили олдидан юртимиздаги барча мактаб ва мактабгача таълим муасассаларида фаолият юритувчи ўқитувчи ва мураббийларни саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ташкилланган мазкур тадбир 12 июлдан 10 августгача қадар ўтказилиши белгиланган. 

Мазкур акция доирасида туман тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли марказий поликлиника ва ҳудудлардаги қишлоқ оилавий поликлиникаларида ҳам соғломлаштириш тадбирларида давом этмоқда. 

Тиббий кўрик жараёнларида ўқитувчи ва мураббийларнинг саломатлиги билан боғлиқ масала ва муаммоларга, даволаш профилактика муассасаларининг невропатолог, уролог, гинеколог, офтальмолог, стоматолог, эндокринолог каби тор доира мутахассисларидан аниқ жавоб олишлари мумкин.  

Акция давомида антропометрик ўлчовлар, скрининг, диагностик ва инструментал текширувлар, замонавий лаборатория таҳлиллари тизим ходимлари учун бепул амалга оширилмоқда.

Тиббий кўрик натижаларига қараб, соғлиғида муаммоси бор, даволанишга муҳтож ходимларга туман ҳамда вилоят даволаш профилактика муассасаларида стационар даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилмоқда.