Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғалладан бўшаган ерлардан унумли фойдаланилмоқда

×

 2023-07-19 19:24:41    251

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани миришкор фермерлари жорий йилги ғалла мавсумини ҳам уюшқоқлик билан ўтказиб, улкан хирмон яратгандан сўнг, ғаллазорларни сомондан тозалаш, шудгорлаш тадбирлари олиб борилди. 

Саховатпеша фермерлар томонидан маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, моддий кўмакка муҳтож хонадонларга бепул буғдой, прессланган сомон тарқатилди. Шунингдек, ушбу тоифадаги хонадонлар, “дафтар”лар рўйхатидаги фуқароларнинг ҳар бирига такрорий экин экиш, рўзғор кам-кўстини қоплашлари учун 20-30 сотихдан ер майдони ажратилмоқда.

Таъкидланишича, шу кунгача туманда 2023 йил ҳосили учун ғалладан бўшаган майдонларда аҳоли даромадларини ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фермер хўжаликларининг жами 215 гектардан ортиқ ер майдонлари 1000 нафардан зиёд эҳтиёжманд аҳоли вакилларига такрорий экин экиш учун ажратиб берилди.

Жараёнларда дахлдор муассасалар вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳлари томонидан экин ерини фермер хўжаликлари томонидан тайёрлаб, суғориб, ҳайдаб берилиши каби юмушлар ҳам алоҳида назоратга олинган.