Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 94 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жорий йил бошидан шу кунга қадар “Нурсух” маҳалласининг 12 километрдан зиёд ички йўллари равон бўлди

×

 2023-08-07 16:38:38    197

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги қишлоқ маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалалар давлат дастурлари ва билан ташаббусли бюджет каби самарали лойиҳалар асосида тизимли ҳал этилмоқда.

“Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги биринчи мавсумида “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6 минг метрдан зиёд ички йўлларни таъмирлашга оид иккита таклиф ғолиб деб топилди. 

Маҳалла фаолларининг ўзаро бирдамлиги билан Юқори кўчани уч минг метр қисмини таъмирлаш бўйича киритилган биринчи таклиф 12 мингтадан зиёд овоз йиғди. Натижада бир неча кун аввал айни ҳудуднинг белгиланган ички йўллари текис ва равон бўлди. 

Йиғилган 11 мингтадан зиёд овоз билан ғолиб деб топилган иккинчи ташаббус-Қақир 2 кўчаларининг яна уч минг метр қисмини эса айни кунлардаги асфальтлаштириш жараёнлари якуний босқичга кирган.    

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 408-сонли қарори асосида шу йилнинг май ойида Қақир 1, 2 ва 3-маҳаллаларидаги 3300 метр ички йўллар таъмирланган бўлса, “Ташаббусли бюджет” дастурининг 2022 йил 2-мавсумида эришилган яна бир ютуқ натижасида жорий йилнинг илк ойларида Юқори 2 маҳалласининг 3 километр кўчаларига асфальт қопламаси тўшалди.