Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қудашдаги эски светофорлар ўрнига янги ва энергия тежамкорлари ўрнатилмоқда

×

 2023-08-19 12:43:11    305

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги йўлларда хавфсизликни таъминлаш, серқатнов ҳудудларда ҳайдовчи ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида зарурий чоралар кўриб борилмоқда. 

Хусусан, шу мақсадда туман ҳокимлиги ташаббуси билан 4P-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг Қудаш маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қисмида фаолият кўрсатаётган светофорлар ўрнига янги ва замонавийлари ўрнатилмоқда. 

“Олтиариқ светофорлари” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилган мазкур янги авлод светофорлари қуёш панелларига ҳам эга. Яъни электр таъминотида узилиш бўлган вақтда ҳам ушбу қурилмалар узлуксиз ишлайди. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, қайд этилишича аввалги светофорларнинг ишлаши учун 300 ватт энергия талаб қилинган бўлса, Қудашга ўрнатилаётган замонавий турлари эса 60 ватт энергия истеъмол қилади. Бу билан эса биргина шу ташаббуснинг ўзида электр энергиясини 5 баробар кам миқдорда иқтисод қилишга эришилмоқда. Айни дамда масканга жами 9 та, шундан транспортлар учун 4 та, пиёдалар учун эса 5 та светофорлар ўрнатилмоқда. Улардан 5 таси рақамли таймерлар билан жиҳозланган.  

Таъкидланганидек, ҳокимлик томонидан амалга оширилаётган навбатдаги ташаббусдан мақсад пиёда, айниқса, болаларнинг йўллардаги хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш самарадорлигини оширишдан иборат.