Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир маҳаллада байрам шукуҳи

×

 2023-08-26 22:16:19    242

PDF yuklash
Chop etish


Энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллик шодиёнасига бағишлаб Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда байрам тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

"Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам истиқлолимизнинг 32 йиллиги байрами муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир кўтаринки ва самимий руҳда бўлиб ўтди.

Маҳалла истиқомат қилувчи хотин-қизлар, кайвони онахонлар иштирокида ташкилланган байрам дастурхони атрофида истиқлолнинг бебаҳо неъматлиги, тинчликнинг қадри беқиёслиги ҳақида сўз бориб, юртга тинчлик ва хонадонларга фаровонлик тилаб дуои хайрлар қилинди.

Байрам тадбири доирасида маҳалланинг ҳар соҳада фаол хотин-қизлари, намунали оилалар вакилаларидан бир гуруҳига эсдалик совғалари тортиқ қилинди.

Байрам тадбирлари туманнинг ҳар бир маҳаллаларида ана шундай кўтаринки шукуҳда нишонланмоқда.