Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган яна бир мактабнинг янгиланган бинолари мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди

×

 2023-08-30 23:54:40    296

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Шакаробод маҳалласидаги 10-умумтаълим мактаби “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирланди. 

Янгиланган мактаб биноларини бугунги фойдаланишга топшириш маросими катта тантанага айланди.

1974 йилда қурилиб, ўз даврининг муҳташам иншоотларидан бўлган мактаб биноси охирги марта 2005 йилда мукаммал таъмирланган эди. “Ташаббусли бюджет”да эришилган ғолиблик натижасида масканда 1 миллиард 200 миллион сўмлик таъмирлаш-бунёдкорлик ишлари бажарилди. 

Кўркамлашган мактабнинг очилишига бағишланган тантанали маросимда туман сектор раҳбарлари, устоз педагоглар ва маҳалла жамоатчилиги вакиллари иштирок этди. Маросимда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бугун юртимизда сифатли таълим ва маънавий тарбия уйғунлигига юксак эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.