Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кичик Тагоб маҳалласининг яна 2800 кв метр ички йўллари равон бўлди

×

 2023-09-18 13:18:39    215

PDF yuklash
Chop etish


Йўлларнинг созлиги аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш ва ҳудуд инфратузилмасини ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон туманида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, бу орқали аҳолининг кўп йиллик муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Ана шу мақсадда “Кичик Тагоб” маҳалласи ички йўлларининг 1750 кв метр қисми манзилли дастур асосида, 1050 кв метр қисми эса ҳомийлик ва ҳашар йўли билан таъмирланиб, асфальтланди. 

Қайд этилишича, маҳалладаги мавжуд жами ички йўлларнинг масофаси 22 км ни ташкил этиб, шундан 16 км тўлиқ асфальт қопламасига эга бўлди. Сўнгги йилларнинг ўзида манзилли дастурлар, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ҳамда ҳомийлик доирасида қарийб 12 км йўлларнинг равон ҳолатга келтириб, маҳаллада муносиб шароит яратилганлиги эса алоҳида аҳамиятлидир.