Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий баёнот

×

 2023-09-21 14:59:39    252

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон туманидаги “Мухтасарбегим” пахта-ғаллачилик фермер хўжалиги ва пахта-тўқимачилик кластери ўртасидаги соҳавий муносабатга оид видеомурожаат тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон тумани Пахтақайнар ММТП ҳудудидаги Қолгандарё массивида пахта-ғаллачилик йўналишида фаолият юритаётган “Мухтасархонбегим” фермер хўжалиги томонидан 2023 йил ҳосили учун 131,6 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, 476,5 тонна пахта ҳосили етиштириш режалаштирилган. Бугунги кун ҳолатига фермер хўжалиги томонидан туманда фаолият юритаётган “BULUT TEXTILE” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерига 54,1 тонна пахта сотилган. Фермер хўжалиги дала майдонида пахта терими давом этмоқда.

“BULUT TEXTILE” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери ҳамда фермер хўжалиги ўртасидаги ўзаро молиявий муносабатлар ва уларни ҳал этиш жараёнлари ўрганилди.

Шунингдек, фермер хўжалиги ҳамда пахта-ғаллачилик кластери ўртасида ҳал этилиши лозим бўлган ҳар қандай масалаларни, белгиланган тартибда ҳамда ҳар икки томонга ҳам манфаатли тарзда ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли мутахассис ва мутасаддилар томонидан тавсиялар берилиб, бу борада амалий келишувларга эришиш чоралари кўрилмоқда.