Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Хон атлас фестивали”: миллийлик қадриятларимиз зийнати

×

 2023-09-28 22:24:50    496

PDF yuklash
Chop etish


Атлас матолари ўзининг турфалиги, гўзаллиги, қадимийлиги ва бетакрорлиги билан неча асрлардан бери дунё аҳлини ҳайратга солиб келмоқда. Бундай матонинг ватани – Ўзбекистон. Хонатлас эса бу турдаги матоларнинг энг қимматбаҳоси ҳисобланади. У ёрқин рангларда табиат жилосини, гуллар тасвирини ўзида мужассам этиши билан барчанинг кўзини қувнатади.

Аслида миллийлик ҳар бир халқ маънавий бойлигининг ажралмас қисми. Шу боис сўнгги йилларда ана шу қадриятлар занжирини давом эттириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан ўтган йилдан бошлаб 28 сентябрь санаси “Хон атлас фестивали” сифатида нишонланадиган бўлди.

Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби бугун Ўзбекистон туманида ҳам мазкур миллий фестивал кўтаринки руҳда ўтказилди.

Маҳаллалар, меҳнат жамоалари ва таълим масканлари хонатлас, адрас либосларидаги опа-сингиллар, мунис аёллар билан ўзгача қиёфа касб этди.

Фестивалда миллий либослар воситасида халқимизнинг асрларга туташ бўлган ўтмиши, урф-одати ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намойиш этишдек эзгу мақсад назарда тутилди.