Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси яратилмоқда

×

 2023-10-16 17:56:44    742

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида 2023-2024 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Айни мавсумларда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш ва маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш бўйича туманда зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Савдо ва тайёрлов корхоналари, фермер хўжаликлари томонидан ҳудудлардаги дислокация манзиллари, музлатгичларда ушбу маҳсулотларни етарли даражада жамғариш ишларига киришилган. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ана шундай бир қатор манзилларда бўлиб, йўналиш бўйича ташкилланган тадбирлар самарадорлигини ўрганди. 

Қайд этилишича, келгуси қиш ва баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида туман бўйича жами 1100 тоннадан зиёд картошка, 824 тонна пиёз, 1200 тоннадан ошиқ сабзи ва 265 тонна гуруч каби маҳсулотларни заҳирага ғамлаш режалаштирилган.

Туман раҳбари ўрганишлар давомида соҳа мутасаддилари билан прогноз режаларнинг бажарилишини таҳлил қилди. Заҳира қилинадиган ҳар бир маҳсулот таъминоти юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.