Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тинчликнинг қадрига етиш ва уни мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбирларига аҳолининг кенг қатлами қамраб олинмоқда

×

 2023-11-04 15:12:13    1296

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги маҳалла ва муассасаларда "Тинчлик ва хотиржамлик – энг бебаҳо олий неъмат!" мавзусидаги давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар кенг миқёсда ташкилланмоқда.

Сектор раҳбарлари, дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий вакиллари, нуронийлар ва маънавият тарғиботчилари иштирок этаётган тадбирларга кенг аҳоли қатлами қамраб олинмоқда. 

Давра суҳбатларида бугун юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан “Инсон қадри учун!” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, ҳар бир фуқаро учун яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритиляпти. Бундай янгиланиш ва ўзгаришлар замирида тинчлик деб аталмиш олий неъматнинг мужассамлиги, унинг қадрига етиш ва асраш ҳар бир юртдошимизнинг бурчи ҳисобланиши таъкидланмоқда. 

Дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган қуролли можаролар, қарама қаршиликлар ва қон тўкилишлар ҳар биримиздан доимо огоҳ бўлиб яшашни, осойишта ҳаётимиз учун дахлдорлик ҳиссини оширишни талаб этаётганлиги хусусида маърузачилар томонидан мулоҳазалар билдиряпти.