Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дала маданияти – фермер даромади

×

 2023-11-16 12:01:24    539

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги қишлоқ хўжалиги майдонларида кузги тадбирларни сифатли ўтказиш, деҳқончилик ва дала маданиятини ривожлантиришга бағишланган амалий учрашув бўлиб ўтди. 

“Истиқлол саховати” фермер хўжалиги дала майдонида ташкилланган учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдуқаххор Қодиров, тумандаги қишлоқ хўжалиги мажмуи ташкилотлари масъуллари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда айни кунларда фермер хўжаликларида кузги агротехник тадбирларнинг бориши, ғалла парвариши, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати ижроси доирасида бажарилаётган тадбирлар ҳақида сўз борди. 

Суғориладиган ва лалми ерлардан самарали фойдаланиш, дала маданиятига эътибор қаратиш фермерларнинг деҳқончиликдан кафолатли иқтисодий манфаатдорликка эришиш гарови эканлигини туман раҳбари томонидан таъкидланиб, бу борада зинҳор сусткашликка йўл қўйиб бўлмаслиги уқтириб ўтилди. 

Хўжаликларда олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг аҳволи таҳлил қилинди. Белгиланган вазифаларни сифатли бажаришда камчиликларга йўл қўяётган фермерлар ва соҳа мутасаддиларининг фаолияти танқид остига олинди. 

Сув тежамкорлигига эришиш мақсадида ариқларни тозалаш ва уларни бетонлаштириш, ғалла парваришига эътибор қаратиш, дала четларидан самарали фойлаланиш, терак, тут, узум ва мевали кўчатлар экишни кўпайтириш ва бошқа муҳим агротехник тадбирларни ўз муддатида сифатли амалга ошириш юзасидан соҳа масъулларига тегишли тавсиялар берилди.