Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик нуронийлар Андижон бўйлаб саёҳат қилдилар

×

 2023-11-16 20:17:41    700

PDF yuklash
Chop etish


Кексаларга эҳтиром, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш асрлар оша яшаб келаётган боқий қадриятларимиздан саналади.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан юртимизда ҳар йили ноябр ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” сифатида белгиланган.

Ойлик доирасида туман нуронийларини янада эъзозлашга қаратилган туркум тадбирлар ташкилланмоқда.

Ана шу тадбирларнинг давоми сифатида туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармасининг туман бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан эллик нафар нуроний тумандошларимиз учун Андижон шаҳрига саёҳат уюштирилди.  

Кексаларни эъзозлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, вақтларини сермазмун ўтказишларини ташкил этишга қаратилган ижтимоий тадбирлар туманда давом этмоқда.