Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Осойишталигимиз посбонлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

×

 2023-11-18 11:17:51    665

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб, хусусан Ўзбекистон туманида ҳам дарахт кўчатлар экиш тадбирлари кенг ташкил этилмоқда.

Шу сабаб мазкур лойиҳа шаҳар ва қишлоқларни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар яратиш имконини бермоқда. 

Лойиҳа доирасида туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. 

Атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш доирасида 3-сектор раҳбарияти, тинчлигимиз посбонлари ташаббуси билан "Беруний" маҳалласида ободонлаштириш ва кўчат экиш ишлари олиб борилди.

Туман сектор раҳбарлари, "Беруний" ва "Пасткиқўриқ" маҳаллалари фаоллари ва нуронийлар ҳам иштирок этган тадбирда ҳудуддаги бўш турган маскан обод этилиб, она ер бағрига дарахт кўчатлари ўтқазилди.