Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги барча маҳаллаларда “Маҳалла бешлиги боғлари” яратилмоқда

×

 2023-11-18 14:44:34    663

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизни том маънода яшилликка бурковчи умуммиллий ҳаракатга айланган “Яшил макон” лойиҳаси тадбирларида Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Тумандаги барча маҳаллаларда “Маҳалла бешлиги боғлари”ни ташкил этишга уюшқоқлик билан киришилган.

Ана шундай мўъжазгина боғ “Эски Яйпан” маҳалласида ҳам ташкил этилди. 

Йиғин фаоллари, маҳалла аҳли вакиллари билан биргаликда ҳудуддаги қаровсиз ва бўш ер майдонини обод этиб, 100 тупга яқин бодом кўчатларини экишди.

Маҳаллаларда яшил ҳудудларни ташкил этиш, аҳоли хонадонлари, кўча ва манзилларни кўкаламзорлаштириш ишлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.