Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Вилоят ҳокими ўринбосари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

×

 2023-12-29 00:47:33    1013

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.

Шу мақсадда вилоят ҳокими ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Нуриддин Мамажонов бошчилигида туман аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. 

Янги Яйпан мавзесида ташкилланган сайёр қабулга туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Сайёр қабул давомида 20 нафарга яқин фуқароларнинг бандликка кўмаклашиш, кадастр, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, соғлиқни тиклаш, уй-жойини таъмирлаш ва моддий ёрдам олиш каби масалаларга оид мурожаатлари тингланди.

Аҳоли вакиллари билан мулоқот давомида кўплаб мурожаатлар жойида ижобий ечим топган бўлса, ҳал этилиши муддат талаб этадиган масалалар бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Хусусан, шу куни мурожаатлар асосида 4 нафар фуқароларга субсидия асосида тикув машинаси, 1 нафар фуқарога мотокультиватор, 4 нафар фуқарога бир марталик моддий ёрдам маблағлари, 2 нафар фуқарога эса уй-жойини таъмирлаш учун зарурий қурилиш маҳсулотлари етказиб берилди.