Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2024-01-11 10:38:48    532

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқда аёлнинг овозли мурожаати эълон қилинди.

У тиббиёт ходимларининг ўз вазифаларига  эътиборсизлиги сабабли 5 ёшли фарзанди оғир бетоб бўлиб қолганини айтган.  

Мазкур ҳолат ўрганилди. Маълум бўлишича, 2018 йил 20 апрелда Ўзбекистон туманида туғилган бемор Абдулхафиз Абдумаликов шу кунгача барча чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтиб келган. Бемор 2023 йил 16 декабрь куни Республика бўйича ўтказилган миллий эмлаш дастури доирасида қизамиққа қарши эмланган. Эртаси кунидан бошлаб, болани ҳолати оғирлашиб, оёқларда оғриқ кузатилган. Оёқ ва қўлларида сезувчанлик йўқолиб борган. Шундан сўнг Ўзбекистон туман марказий шифохонасига мурожаат этган. 25 декабрь куни Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига йўлланма асосида бориб, даволанган. Унга ўткир герпесли вирус, энсофалит ташхиси қўйилган. Шифохонадан 29 декабрь куни уйига қониқарли ҳолатда жавоб берилган. 

2024 йил 10 январ куни Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти, поликлиника мудири ва оилавий шифокори билан беморнинг аҳволидан хабар олинди. Беморни малакали невропатолог мутахассиси доимий назоратига олган. Уни Республика Болалар миллий тиббиёт марказига юбориш учун ордерга қўйилди. Шу воқеага сабабчи шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати